Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот ва киберхавфсизлик бўйича Республикада биринчи ўринни эгаллади

Киберхавфсизлик маркази (https://tace.uz/) томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланди.
 
 
Рейтинг Киберхавфсизлик марказига давлат органлари томонидан ахборот ва киберхавфсизликни мониторинг қилиш тизими доирасида тақдим этилаётган маълумотлар асосида баҳоланди.
Куни кеча 2020 йил II чораги бўйича мониторинг натижалари чоп этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари орасида Наманган вилояти ҳокимлиги энг юқори баллни тўплаб, мазкур рейтингда 83,9 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
 
 
Таъкидлаш жоиз, Наманган вилоят ҳокимлиги коронавирус пандемияси даврида вилоятда эҳтиёжманд ва ночор оилаларга мўлжалланган хайрияларнинг ва ҳомийликларнинг аниқ ҳисоб-китобини онлайн юритиш имконини берувчи дастур ишга туширганди.
Ушбу дастур ёрдамида вилоят миқёсида келиб тушган ҳомийлик маблағлари ва маҳсулотлари, 1197 рақами орқали Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказга келиб тушган мурожаатлар, амалга оширилган хайриялар рўйхати билан онлайн тарзда ҳисобот юритиш имкони яратилиб, шаффофли таъминланганди.

Биз Twitterда