Наманган вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг 2019 йил 10 декабрдаги 875-қарори билан Наманган вилояти ҳокимлигининг Аҳборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Мухаммад Ҳайдаров Абдухакимович вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Мухаммад Ҳайдаров 1986 йилда Наманган туманида туғилган. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги вилоят ўқувчилар техник ижодиёт маркази тўгарак раҳбари, оммавий-ташкилий бўлим ташкилотчиси, оммавий-ташкилий бўлими бошлиғи сифатида бошлаган. Турли йилларда Вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси уй-жой коммунал хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси, Наманган вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти референти, 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бош мутахассиси лавозимларида фаолият олиб борган.
2018 йил 31 июлдан буён Мухаммад Хайдаров Наманган вилояти ҳокимлигининг Аҳборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Биз Twitterда