"Монополиячилар" фавқулодда вазиятларда муҳофазаланишни ўргандилар

 
 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 10 январдаги “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2019 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2020 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қўмитаси томонидан 2020 йил учун тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 11 феврал куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ходимларига Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари томонидан фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолатларда муҳофазаланиш ва хавфсизликни олдини олиниши бўйича тегишли тушунчалар берилди ҳамда ўқув-амалий ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди.
 
 
Ҳудудий бошқарма ходимлари ўтказилган ўқув машғулотида фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолатларда қандай ҳаракатланиш лозимлиги бўйича етарли билим ва тушунчаларга эга бўлдилар.
 
 

Биз Twitterда