Мирзиёев Москвада: Путин ва Медведев билан учрашув, Қўшма баёнот ва маданий дастур

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4 апрель куни давлат ташрифи билан Москва шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига икки давлат байроқлари билан безатилган “Внуково-2” аэропортида фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси ҳукумати аъзолари кутиб олди
Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Ташрифнинг асосий воқеалари 5 апрелга белгиланган бўлиб, бугун Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
Россия президентини матбуот-котиби Дмитрий Песков бугун учрашувлар кун тарбига аниқлик киритди. Унга кўра, тор доирадаги суҳбат, Россия-Ўзбекистон музокаралари бўлиб ўтиши, Ўзбекистон делегацияси шарафига президент Путин томонидан тантанали тушлик беришлиши режалаштирилган.
Шунингдек, Мирзиёев ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведев билан энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, қўшма инвестицион, инфраструктура ва бошқ лойиҳалар бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар
Мамлакатимиз Президентининг давлат ташрифи чоғида икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган 50 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши мўлжалланган.
Кун давомидаги маданий дастур доирасида Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Москвадаги Пушкин номидаги музейда бўлиб,  «Нукус хазинаси. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи тўпламларидан намуналар» кўргазмаси очилишида қатнашишади.
 
 

Биз Twitterда