Истанбулда туркистонликлар намойиши: Террорнинг миллати, дини бўлмайди!

Article
Қўлларида “туркистонликлар терроризмни ланъатлайди”, “Терроризм инсониятга қарши жиноятдир”, “Муҳожирдан террорист чиқмайди” деган шиорлар билан Истанбулнинг Ускудор массивида, Меҳримоҳ Султон масжиди олдида тўпланган турли уюшмалар аъзолари терроризмга қарши ўз нафратларини намойиш этдилар. Бу ҳақда SonDakika хабар қилди.
“Туркистонликлар”, “Шарқий Туркистон маориф уюшмаси”, “Хўжа Аҳмад Яссавий” илм ва ирфон вақфи”, “Ўрта Осиё”, “Наво” каби турли этник-маданий уюшмалар вакилларидан иборат бўлган намойиш иштирокчилари номидан гапирган “Туркистонликлар” уюшмаси раиси Бурҳон Қовунчи яқинда Туркияда бўлиб ўтган террористик воқеада Ўрта Осиёликларнинг номи аралашганидан қайғуда эканликларини билдирди. У шунингдек, айбдорларнинг исми келтирилганда дини ва миллати таъкидлаб турилиши катта хато эканига, бундай ҳолат айирмачиликнинг кўриниши эканига ўз сўзида урғу берди.

Биз Twitterда