Хитой Суриялик қочоқларга инсонпарварлик ёрдами учун 29,2 млн. доллар ажратди

Article
Хитой Суриялик қочоқларга  инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун 29,2 млн. доллар (200 млн. юан) ажратди. Бу ҳақда БМТнинг Женевадаги қароргоҳига ташриф буюрган ХХР раиси Си Цзиньпин маълум қилди, ёзади ТАСС.
"Хитой уй-жойларидан айрилган суриялик қочоқларга ёрдам кўрсатиш учун  200 млн. юан инсонпарварлик ёрдам ажратишга қарор қилди", - деди Хитой раҳбари.
"Терроризм, қочоқлар ва муаммоларнинг бари геосиёсий можаролар билан боғлиқ. Бундай қарама-қаршиликларнинг бартараф этиш долзарб вазифамиздир", - деди Си Цзиньпин.

Биз Twitterда