Арманистон Евроиттифоқдан кўра ЕОИИда бўлишни афзал билади

 Арманистон Евроиттифоқдан кўра Евроосиё иқтисодий иттифоқи - ЕОИИда бўлишни афзал билади. ЕОИИ аъзолиги эса мамлакатни Евроиттифоққа қўшилишига имкон бермайди.
 
 
Арманистон ҳукумати раҳбари Никол Пашинян ЕИдан кўра ЕОИИ афзаллигини таъкидлади.
“Бир вақтнинг ўзида ЕИ ва ЕОИИ аъзоси бўла олмаймиз. Ҳозирча ЕИ кириш расмий Ереван учун кун тартибидаги масала эмас", - дея таъкидлади у.
Арманистон ЕОИИ ва Божхона иттифоқига 2015 йилдан бери аъзо ҳисобланади.

Биз Twitterда