Абэ Япония бош вазири сифатида узоқ муддат қолиш борасида рекорд ўрнатди

Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат бошқарувини ўз қўлида ушлаб туриш бўйича тарихий рекордни қайд этди.
 
 
У кунчиқар ўлка ҳукуматини  2887 кундан бери бошқариб келмоқда. Ҳукмрон Япония либерал-демократик партиясининг вакили бўлган Абэ ўз мақомини  2021 йил сентябрига қадар сақлаб қолади.
Синдзо Абэ  Япония тарихидаги энг ёш бош вазир ҳамдир. Унинг она томондан бобоси  - Нобусукэ Киси ҳам мамлакат бош вазири бўлган. Отаси Синтаро Абэ эса  Япония ташқи ишлар вазири сифатида фаолият кўрсатган.

Биз Twitterда