Ўзбекистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари: Ҳамкорликни кучайтирамиз

 
Бугун, 2018 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Покистон Ислом Республикасига борди.
Бу йил иккинчи бор Покистонга ташриф буюрган Абдулазиз Комиловнинг ташриф дастури, Покистон Ташқи ишлар вазири Шайх Маҳмуд Қурайший билан учрашувла бошлади.
Покистон матбуотидаги ҳамкорларимиздан олган маълумотларга кўра, Вазирлар учрашув чоғида турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ошириш юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбек ҳамкасбининг ташрифи, икки мамлакат ўртасида ўзаро муносабатларни янада кучайтиришини таъкидлаган Маҳмуд Қурайший, алоқаларнинг ўзаро ишончга, мустаҳкам маданий ва диний яқинликка асосланганини айтиб ўтди.
 
 
Икки давлат Ташқи ишлар вазирларининг яккама якка мулоқотидан сўнг, кенгайтирилган таркибда учрашув давом эттирилди.
Абдулазиз Комилов бугун Покистон Бош вазири Имрон Хон томонидан қабул қилинади.

Биз Twitterда