Оренбург вилояти Саноатчилар ва тадбиркорлар делегацияси Наманганда

 
Россия Федерациясининг Оренбург вилояти Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси Иқтисодий дастурлар бўлими раҳбари Дмитрий Пуговкин бошчилигидаги делегация 19 июнь куни Наманган вилоятига келди.
Оренбург делегацияси вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тоҳиржон Рапиқов томонидан қабул қилинди.
 
 
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўплаб инвестицон лойиҳалар муҳокама қилинди. Меҳмонлар сут маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика ва қорамолчилик бўйича вилоят салоҳияти билан танишдилар ва ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказдилар.
Дмитрий Пуговкин, вилоят ҳокими ўринбосари билан мулоқот чоғида Наманган текстил маҳсулотлари Оренбург бозорида харидоргир эканини ҳамда сифати юқорилиги билан ажралиб туришини таъкидлаб ўтди.
Учрашув якунида Наманган ва Оренбург вилоятлари ўртасида қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Тоҳиржон Турсунов,
(расмлар муаллифники)

Биз Twitterда