Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғлини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Човушўғлини қабул қилди. Туркиялик ташқи ишлар вазирининг ўзининг твиттердаги саҳифасида фотохабарлар қолдирди.
 
 
«Ўзбекистон президенти Мирзиёев томонидан қабул қилиндик. Биз Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик», — дейилган хабарларда.
Бу учрашувга қадар Мевлют Човушўғли Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, музокара ўтказди. Туркия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказади.
 
 

Биз Twitterда