Майкл Помпео Тошкентда журналистлар билан мулоқот чоғида уйғурлар масаласига тўхталиб ўтди

Кеча АҚШ Давлат котиби Майк Помпео юртимизга ташриф буюрди. Уни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди.
 
 
Мирзиёевнинг улкан ислоҳотлар дастури салмоқли ютуқларга эришмоқда ва мен сабрсизлик билан ҳамкорлигимиз орқали тинчлик, фаровонлик ва хавфсизликни янада кучайтириш йўлларини муҳокама қилишни умид қиламан» - деб ёзди Помпео ўз твиттерида.
Бугун Ўзбекистон - АҚШ ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича икки томонлама музокаралар бўлиб ўтмоқда. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ёпиқ мулоқот ўтказмоқдалар.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео журналистлар матбуот анжумани чоғида Хитойнинг Сцинзянда  кам миллатли фуқаролар, хусусан,  уйғурлар устидан амалга ошираётган ишларидан АҚШ томони хавотири юқорилигини айтди.
 
 
Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Марказий Осиёда иқтисодий интеграция ва сиёсий бирдамликни тарғиб қилиш ва бунда Ўзбекистон билан яқиндан ишлаш, иқтисодий ҳамкорлик, илм-фан ва таълим бўйича ёрдамни ошириш ҳамда маданий алоқаларни кенгайтириш Майкл Помпео ташрифининг асосий мақсадларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Биз Twitterда