Кеча Майк Помпео Тошкентда бир қатор диний етакчи ва фаоллар билан учрашди

Кеча АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Тошкент шаҳри бош имом хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ва бир қатор диний етакчилар билан учрашди.
 
 
Учрашувдан сўнг Помпео шундай фикр билдирди:
«Ўзбекистон диний етакчилари билан ислоҳотлар ва ҳуқуқий ўзгаришлар диний эркинликка қандай ҳисса қўша олиши мавзусида учрашдик.
Ҳукуматнинг бу соҳадаги ўсиши эътиборга сазовор ва мен бундан кейин ҳам Ўзбекистон шу каби муваффақиятларга эришишидан умид қиляпман»
 
 
 

Биз Twitterда