АҚШ Афғонистон халқини 19 йил давомида камситганидан кейин, таслим бўлди

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Твиттер саҳифасида Толибон ва АҚШ гуруҳи ўртасида тинчлик келишувини имзоланганига ишора этиб, “Афғонистонликларни 19 йил давомида ҳақорат ва таҳқир қилган АҚШ бу мамлакатда таслим бўлганини маълум этди” деб айтди.
 
 
Эрон ТИВ раҳбари Жавод Зариф  АҚШ ҳеч қачон Афғонистонга ҳужум қилмаслиги лозим эди дея таъкидлаб, Сурия, Ироқ ва Ямандаги барча муаммоларда АҚШни сабабчи дея эътироф этди.
 
 
Зариф “АҚШ минтақадан чиқиб кетади, аммо ўзидан кейин вайронгарчиликдан бошқа нарса қолдирмайди” деб ёзди.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда  Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш ва терроризмга қарши кураш баҳонаси билан бу мамлакатга киришганди. Ўшандан бери мамлакатда нотинчликлар, уруш ва гиёҳванд моддалар контарабандаси  янада авж олган, дейилади Форс ахборот агентлиги хабарида
Бир йил давом этган музокаралардан сўнг АҚШ ва Толибон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди.
Қатардаги жараёнларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам иштирок этди.

Биз Twitterда