Наманганлик Сора Эшонтўраева - Дунё саҳналарини забт этган Дездемона

1939 йилнинг 15 сентябрь куни Катта Фарғона каналининг тантанавор очилиши бўлиб ўтди, бу тарихга абадий меҳнат ва фидокорлик рамзи сифатида киради. Бу буюк оммавий жасорат бўлди.
Каналнинг очилиш куни бутун халқ байрамига айланди. Канал тубидан сув кетишига қадар тантанали намойишлар бўлиб ўтди. Олдинда бутун республикага маълум, афсонавий артист учта аёл борарди – Тамара хоним, Мукаррама Турғунбоева ва Сора Эшонтўраева, уларнинг бари Фарғона водийсида туғилган эди. Уларнинг кетидан Ўзбекистон биринчи котиби – Усмон Юсупов, халқ депутатлари кенгашининг раиси Абдужаббор Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Олий Кенгаши Раёсатининг раиси Йўлдош Оҳунбобоевлар борарди. Канал йўли бўйлаб карнайлар ўрнатилиб, улар орқали мусиқа жарангларди, қўшиқчилар, шоирлар, ёзувчилар, бастакорлар иштирок этишарди. Ҳамид Олимжоннинг ҳаяжонли овози йиғимсираб шеърлар ўқирди.
 
 
Бу эсда қоларли кун эди. Каналнинг икки қирғоғи бўйлаб ушбу чинакам бутун халқ байрамини қутлаб, халойиқ одам турарди. Ярим кечгача давом этган байрамда артистлар чиқишлар қилар, дўмбиралар, карнай-сурнайлар овози жаранглади. Республиканинг барча раҳбарияти бу кун шу ерда эди. Улар халқ билан бирга эди.
Сара Эшонтўраева ўша куни 27 ёшни қарши олди, аммо у бутун республикага машҳур эди. У Ўзбекистон халқ артисти, республика Олий Кенгаши депутати бўлиб, ўзбек саҳнаси жавоҳири ҳисобланарди, Ҳамза номидаги Ўзбек академик театрининг етакчи актрисаси бўлган.
Лекин унинг ҳаёти оғир бошланган. У 1911 йил Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманининг кичкинагина Бешбулоқ қишлоғида туғилган. Отаси ёшлигида вафот этади ва оиласида яшаш учун ҳеч нарсаси қолмай, онаси ўзининг уч нафар фарзандини бошқа оилага тарбияланиш учун топширади. Онаси камбағал фарзандсиз чўпон эшиги тагига ташлаб кетганда, Сора бор-йўғи уч ойлик эди. Улар учун фарзанд Худонинг марҳамати бўлиб, унга Сора деб исм қўйишади. Уларнинг ҳеч нарсаси йўқ эди. Ўгай отаси қўйлар боқар эди, аммо ота-онаси унга асосий нарсани – меҳрни беришди.
Ўтган асрнинг биринчи чорагида Фарғона водийсига очарчилик даври келади. Барча шаҳарга интилади. Соранинг оиласи ҳам Тошкентга кетишга қарор қилади. Ўзининг хотираларида Сора Эшонтўраева мол-мулкларини ота-онаси осонлик билан олиб ўтишганлиги ҳақида ёзади. Отаси буйрани, ёстиқни, иккита адёлни, онаси эса кичик қозон, идиш-товоқларни кўтариб боради, олти яшар Соранинг қўлига қумғон ва темир чойнакни бериб қўйишади. Икки кундан сўнг улар Тошкентга етиб келишади. Улар янги шаҳардаги ҳозирги Педагогика институтига яқин жойдаги Касьяновск тор кўчасида маҳаллий ишчи хонадонидан хона олиб, ўша ерга ўрнашишади. Туман Тошкент-Оренбург темир йўлининг рус ишчилари билан банд эди. Ён-атрофдагиларнинг бари рус тилида сўзлашар, аввалига, Сора яқин қўшнилари билан тил топишиши қийин бўлган. Улар туғилган кунларга, арча байрамларга чақиришар, совғалар ҳадя этишар эди. У янги дунёга яқинлашгиси келди. Уларнинг аввалроқ эшитилмаган Женя, Валя, Нина, Маша ва бошқа исмларини ўргана бошлади. Умрининг охиригача Сора улар билан дўстона муносабатда бўлади ва кўп тарафдан уларга ёрдам беради. Эҳтимол, Сора тил ўрганишга алоҳида қобилиятли бўлган, зотан, у тез орада рус тилини эркин эгаллаган. Отаси ва онаси умрининг охиригача рус тилини ўргана олишмаган ва Сора улар билан қўшнилари ўртасида таржимон бўлган.
Ҳаёт ўзгариб борарди. Тошкентда болалар уйлари очилиб, етим болаларни овқатлантиришар, кийинтиришар, ўқитиб, тарбия беришарди ва ҳатто, касбга ҳам ўргатишарди. Ҳамма ота-оналар ўз фарзандларини болалар уйига беришга интиларди, болаларга ота уйидан кўра болалар уйи кўпроқ ёқарди. Тарбиячиларнинг катта қисми Қозондан чақиртирилган татар маърифатпарварлари бўлишган. 1922 йил Сора Зебинисо номидаги 2-сонли қизлар мактаб-интернатига қабул қилинади. Бу ерда драмтўгарак ташкил этилиб, уни таниқли шоир, жадидчи Абдурауф Фитрат бошқарган. Тарбияланувчилар учун махсус “Етим” номли саҳна асарини ёзиб, унда умрбод жонсиз она томонидан қўриқланувчи етимликнинг аччиқ ҳиссасини очиб беришга ҳаракат қилган. Саҳна асаридаги ролига кўра, етим-қиз ҳар куни онасининг қабрига келиб, ундан адолатсизликлардан ҳимоя қилишини сўрайди. Бир нечта тарбияланувчи уни ижро этиб кўришди, аммо уларнинг ижросидан Фитрат қониқмайди. Фитрат Соранинг ижросига эътибор қаратади. Натижа ёзувчини ҳайратда қолдиради. Сора унда бутун умри етимликда ўтган — ўзини ижро этади. Интернатнинг бадиий раҳбари Али Ардобус билан бирга улар Сорани актриса бўлиши кераклигига қарор қилишади.
Бу вақтлар ёзувчи Чўлпон янги иқтидор соҳибларини Москвадаги театр студиясига жўнатиш учун ахтармоқда эди. Абдурауф Фитрат студиясига Сорани қўшишни таклиф қилади. 1925 йил Сора Москвага кетади ва Кичик Брон кўчасидаги Рябушинский саройида жойлашган Ўзбек маънавият уйи қошидаги театр студиясига бирлашади. Студияга келганидан бир йилдан сўнг у пианинода яхши чалишни бошлайди, Станиславский драма мактабининг барса нозик жиҳатларини тушуниб олади. Студия бошқарувчиси Чўлпон унга катта ҳурмат билан қарайди. У Сорага тўғри ўзбек тилини ўргатади. Чўлпоннинг хотини рус аёли бўлиб, унга рус тилини ўргатади. У Сорага Иван Тургеневнинг “Дворян уяси” китобини совға қилиб, уни Сора чин дилдан ўқиб чиқади. Сора Сергей Есениннинг шеърларини катта қизиқиш билан ўқийди. У Соранинг севимли шоирига айланади.
Москва студиясининг битириши билан, ўзбек драматик театрининг биринчи қалдирғочлари Ўзбекистонга қайтишни бошлайди ва у вақтлар таниқли режиссёр Маннон Уйғур томонидан бошқарилган Карл Маркс номидаги театр базасидаги Марказий ўзбек драматик труппаси артистлари бўлиб етишади. 1928 йил труппа Ҳамза номидаги ўзбек драматик театрига ўзгартирилди ва Самарқанддан республиканинг пойтахти бўлмиш Тошкентга кўчирилади. Шу вақтдан эътиборан, Сора Эшонтўраевнинг нафақат ишда, балки ҳаётида ҳам ақл бовар қилмас кўтарилишлари бошланади. 1929 йил у театрдаги бўлажак буюк шериги Аброр Ҳидоятовга турмушга чиқади. 1930 йил улар ўғил фарзандлик бўлиб, унга Гога деб исм қўйишади. Бу театрнинг биринчи фарзанди бўлиб, унга жамоавий исм қўйилган. Бола туғилишидан сал олдинроқ, Сора Файконинг “Портфель кўтарган одам” саҳна асарида ўн беш яшарли йигитча ролини ижро этиб, унинг исми Гога бўлади.
Мажлисда бутун жамоа бир овоздан Сора ва Аброрларнинг ўғлига Гога деб исм қўйишга қарор қилади. Театр диреткори Ёқуб Алиев мажлисда: “Биринчимиз келажакдаги барча муваффақиятларингизнинг ҳамроҳи бўлсин”, дейди.
Шуҳрат Соранинг бутун ижодига ҳамроҳ бўлди. 1935 йил театрда Шекспирнинг “Гамлет, болалар шаҳзодаси” саҳна асари қўйилди. Бу Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраева жуфтлигининг юлдузли чўққиси эди. Таржимани Чўлпон ўгирган.
1937 йил республика Олий Кенгаши сайловлари бўлиб ўтади. Она қишлоғи Бешбулоқ депутатлик учун унинг номзодини илгари суради. Сора болаликдаги тенгдошлари, дўстлари Усмон Мамашаев, Исоқ Дадабаевлар билан кўришади, улар колхоз раиси каби мансабларни эгаллашган эди, улар билан ёшликдаги севимли жойларини айланиб чиқишади. 1937 йилнинг декабрида у Ўзбекистон Олий кенгаши депупатлигига сайланади. Бу янги ҳаёт бўсағаси эди. Умуман олганда, 1937 йил унинг ҳаётида ўзгача бўлган. 1937 йилнинг июнида Москвада ўзбек санъати ва адабиёти ўн кунлиги ташкил этилди. У катта муваффақият билан ўтиб, театрга академик унвони берилган ва Ленин ордени билан тақдирланган. Сора Қизил Меҳнат Нишони ордени билан тақдирланади. Унга Ўзбекистон Халқ артисти унвони берилади.
Ўша йили Сора Эшонтўраева Сталин билан учрашади. Ўзбек санъати ва адабиёти ўн кунлиги якунланиши билан, ҳукумат Москвадаги Катта Кремль залида қабул уюштиради. Сора Сталиндан беш метр нарида ўтиради, уларнинг ўртасида Климент Ворошилов, собиқ Иттифоқ халқ мудофааси ва собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Раёсати раиси Михаил Калининлар ўтиришган. Таниқли қозоқ олими, филология фанлари доктори, филологиянинг таниқли тадқиқотчиси, ўзбек халқининг буюк дўсти Валентина Исенгалиева бўлиб ўтганлар ҳақида 2012 йил Олма-отада чоп этилган ўзининг “Ўзбекистон фахри” китобида ёзади: “Расмий тадбирдан сўнг сўз Сорага берилди. У самимий ва сидқидилдан Совет ҳукуматига Осиё республикаларида фан ва маданият ривожи учун миннатдорчилик билдирди. Нутқ тоза рус тилидa баён қилинди ва бутун зал ларзага келди. Сталин ўз ўрнидан туриб, икки қадаҳ шампан виносини олди-да ва уни вальсга таклиф этди. ....Сора ..... рақсга яхши тушди. Сталин унга нималардир дерди, аммо у тушунмай, фақат алоҳида сўзларни аранг эшитарди: яхши гапирдингиз, тўғри гапирдингиз, шундай одамлар билан коммунизмни қурамиз”
Ўзини ижтимоий ва сиёсий фаолиятга бағишлаган киши ўзига хос ахлоқий хусусиятларга эга бўлиши керак. Ахир, бу иш учун ҳақ тўланмаган. Сора ўзига хос феъл-атфори билан ажралиб турарди, жамоат, халқ олдидаги улкан масъулият. У ижтимоий-сиёсий фаолиятга улкан куч-ғайрат билан киришган, у тиним билмаган, табиат уни ғайритабиий меҳнаткашлик билан сийлаган. 1943 йил у Ҳамза номидаги театр директори этиб тайинланади. Бу жуда масъулиятли лавозим эди.
Сора, деярли йигирма йил театр директорлиги лавозимида ишлаб, маъмурият лавозими билан ижодини уйғунлаштиради. Унинг жамоадаги нуфузи ортади ва бу вақт ичида ҳеч қандай эътибор бўлмайди. У театр жамоасини Тошкент театр институти битирувчилар билан янгилайди. Эллигинчи йиллар театрга Яйра Абдуллаева, Риҳси Иброҳимова, Эркли Маликбаева, Ирода Алиева, Ёқуб Аҳмедов, Турғун Азизовлар киради. Ёш актёрлар тез орада, жамоанинг етакчи аъзоларига айланади. Театр директори театрда барча йўналиш инновацион санъатга қаратилган юқори ижодий кайфият ярата олган. Сора янги бадиий рaҳбар Александр Гинбузни топади ва ёш иқтидор эгаларини олға суриш, хизмат кўрсатган артистларнинг янги қирраларини намоён этишга қаратилган репертуар ҳам янгиланади. Соранинг қувончини чегараси йўқ эди. Унинг ёши бор-йўғи 43 да эди. Театр республикадаги иқтидорли актёрлар ўчоғига айланган эди.
Соранинг шижоатини жамоатчилик ҳам, республика раҳбарлари ҳам юқори баҳолашарди. 1949 йил Ўзбек театр жамияти яратилди, Сора биринчи раиси этиб сайланади ва кичик чекиниш билан 35 йил давомида ушбу лавозимни эгаллайди. Ушбу ташкилот туфайли Ўзбекистон театрининг умумижодий даражаси кўтарилади. У маданият вазирлигининг бадиий кенгаши аъзосига айланиб, республикада театр санъати ривожланида фаол таъсир кўрсатади. У театр санъатида шубҳасиз обрўга эга эди, унинг сўзи хулосаларда ҳал қилувчи кучга эга эди. 30 йил ичида у бирорта ҳам мажлисни қўйиб юбормаган.
У Совет тинчлик қўмитаси аъзоси ва Ўзбекистон тинчлик жамғармаси раиси этиб сайланади, 1947 йил Сталин мукофоти, кейинроқ, Ленин мукофоти қўмитаси аъзолигига тасдиқланади. 1946 йил собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши иккинчи чақириқ депутати этиб сайланади. 3-5 чақириқларда қайта сайланади. Сўнгра, яна Ўзбекистон Олий кенгаши депутати этиб сайланади. 1956 йил собиқ Иттифоқ делегацияси парламенти таркибида Ҳиндистонга ташриф буюради. Ҳиндистоннинг атоқли арбоблари билан учрашув унинг қалбида ўчмас из қолдирди. Ўзининг чиқишларида у завқ ила Жавоҳарлал Неру, Индира Ганди, Кришна Менонлар ҳақида гапирган. У кўплаб мамлакатларда бўлган, хусусан, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Австрия, Англия ва бошқалар. У кўплаб xорижий биродарлар орттирган ва улар билан доимий ёзишмалар олиб борган ва албатта, алоҳида эътиборга лойиқ дўсти Кентерберийск черковидан Хьюлетт Джонсон бўлиб, уни “Отелло” спектаклида кўрган ва “My Desdemone” (Менинг Дездемонам) деб чақирган.
У саҳнасиз ҳаётини тасаввур қила олмасди. 100 дан ортиқ роллар ижро этган ва уларнинг бари спектаклларда бош роль бўлган. Турсуной (В.Ян, Чўлпон, "Ҳужум"), Беатриче (К.Гольдони, "Икки бойга бир малай") Сора Эшонтўраеванинг театр саҳнасида яратган илк образлари бўлди. 1927 йиддан бошлаб 60 йил мобайнида Ҳамза номли театрда саҳналаштирилган асосий спектаклларда бош ролларни ижро этиш унга насиб этди. Жамила ("Бой ила хизматчи", 1939), Гулойим ("Муқанна", 1942), Гули ("Алишер Навоий", 1945), Ҳуррият ("Ҳуррият", 1958) каби барча ўзбек томошабинлари учун ибрат бўлган қаҳрамонларни ўйнаб, маданий жамоатчиликнинг назарига тушди ва театр санъатида ўз ўрнини топди. Саҳна санъати тарихида актриса яратган бу ўлмас образларнинг ҳар бири ўз ўрнига эга, уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш мумкин эмас. Лекин, адолат юзасидан айтганда, Жамила ва Гули образлари санъаткор ижодида алоҳида ўрин тутади. Чунки, Сора Эшонтўраевани дастлаб элга танитган ҳам ана шу образлар бўлди. Актриса талқинида Жамила табиатан содда, қалби пок қиздан яхшини ёмондан ажратиб, ўз бахти учун кураша оладиган, иродаси мустаҳкам мустақил шахс даражасига кўтарилади. Гули образида эса у шеърий тил гўзаллигидан тўлиқ фойдаланган ҳолда Гулининг баҳор айёмидай мусаффо шоирона қалбини, нозик ҳис туйғуларини, маънавий юксаклигини, ўз севгисига содиқдигини катта маҳорат билан акс эттиради. Фақат буларгина эмас, жаҳон мумтоз драматургиясининг шоҳ асарлари бўлмиш "Ҳамлет", "Отелло","Қирол Лир" трагедияларида Офелия (1935), Дездемона (1941), Гонерилья ва А.Островскийнинг "Момақалдироқ" асаридаги Катерина (1939) образларини ҳам Сора Эшонтўраева ўзбек саҳнасида биринчи бўлиб ижро этиш шарафига муяссар бўдди. Актриса талқинидаги Офелия — барчани ўзидай кўнгли оқ, пок деб биладиган иффатли, назокатли қиз. Дездемона характерида эса нафосат билан бирга ўз мақсади йўлида қатъийлик, шижоат белгилари мавжуд. Катерина — оддий, соддадил, шу билан бирга ўз эрки, озодлиги йўлида мардонавор курашувчи инсон. 50—60 йилларда Ҳамза театри ижодий жамоаси Шарқ мавзусига мурожаат этиб, бир неча ёзувчи ва драматургларнинг асарларини муваффақиятли равишда саҳналаштирди. Улардаги бош ролларни Сора Эшонтўраева ижро этди. Турк ёзувчиси Нозим Ҳикматнинг "Туркия ҳақида ҳикоя" пьесасидаги Хатча (1953), араб ёзувчиси Муҳаммад Диб романи асосида тайёрланган "Жазоир — менинг ватаним" спектаклида Айни (1957), япон драматурги Моримото Каорунинг "Ўғирланган умр" асаридаги Седзу (1965), САзимовнинг "Замон драмаси"даги араб аёли Ойша роллари ҳам актриса ижросида томошабинларга манзур бўлди.
Сора Эшонтўраева "Ўзбекфильм" киностудиясида суратга олинган "Бой ила хизматчи", "Опа-сингил Раҳмоновалар", "Сайёд қўнғироғи" каби бадиий фильмларда етакчи ролларни ижро этди. Ҳамза номли театр спектакли асосида суратга олинган "Шоҳ Эдип" фильм-спектаклида Иокаста образини яратди. Ойбекнинг "Қутлуғ қон", Ч.Айтматовнинг "Биринчи ўқитувчи" телеспектаклларида Гулсум ва Олтиной ролларини ўйнаб, кўпгина радиопостановкаларда қатнашди. У йиллар давомда тўштаган билим, малака ва тажрибасини ёш актёрларга муттасил равишда ихлос билан ўргатарди. Уларни ижод жараёнида доимо кузатиб, камчиликларини тузатиб, ютуқларидан қувонар эди. Сора Эшонтўраева XX асрнинг машҳур санъат устаси, умр йўлдоши Аброр Ҳидоятов билан бирга ижод этиб, ўлмас образлар яратди, ҳавас қилса арзийдиган фарзандларни ўстирди. Чеҳрасидан майин табассум балқиб турадиган, хушмуомала, юксак маданият соҳибаси бўлган бу улкан санъаткор жамоат ишларида ҳам фаол эди. 
Оилавий ҳаёт чинакам аёллик бахтининг кўрсатгичи эди. Ишдаги ҳеч қандай муваффақият, ҳеч қандай ҳаётий ютуқлар аёлнинг оналик ва уйдаги бекалик бахтини боса олмайди. Буларсиз барча бемаънодир. Соранинг турмаш ўртоғи буюк Аброр Ҳидоятов унинг доимий шериги бўлган. Улар Гога (1930 й.) ва Тимур (1932 й.) исмли икки нафар ўғил фарзанд кўришди ва уларни жуда яхши кўришарди.
У шахматни жуда яхши ўйнаган ва Гогани ҳам ўргатган. Гога спорт устаси номзоди шарафига эга бўлган. Тимурга эса расм чизиши учун мольберт ҳарид қилади. Деярли, ҳар куни китоблар олиб келади ва болаларнинг нутқини ва эшитиш қобилиятини ривожлантириш учун оғзаки жамоавий китобхонликлар ўтказади. Гога тарихшунос бўлиб етишди, у Москва университетини битирган ва 39 ёшида докторлик диссертациясини ёқлади, 40 ёшида эса профессор бўлди. Тимур атоқли меъмор бўлди, у ҳам фан доктори ва профессор даражасига эришди. У ўз фарзандларига шундай тарбия берди. Етимлик тақдирига дош бериб вояга етган Сора буюк она бўлди. Улар оналарини жонидан ортиқ кўрардилар.
Умрининг охиригача Соранинг ижоди сўнмади. Аммо вақт бўйсунмайди. 1941 йил “Отелло” спектаклининг тантанали намойиши бўлиб ўтди, Сора яна бир қатор роллар ижро этиб, унинг янги ижод қирраларини очиб берарди. Булар: Уйғун ва Иззат Султоновларнинг саҳна асаридаги Гули ва Чингиз Айтматовнинг “Она ер”идаги Тўлғаной, Софоклнинг “Шоҳ Эдип”идаги Йокаста, америкалик ёзувчи Стоуннинг “Буёғи жимлик” саҳна асаридаги Жейн.
Буларнинг бари турли давр ва халқларга оид роллар эди, аммо Сора умуминсоний қадриятларни топа олган ва ҳар бир роли санъат шоҳ супадаги янги қадам бўлди. У бошқа актрисалар орасида қалб кенглиги ва соддалиги билан ажралди. Ундан ўзига хос жозиба, илиқлик ва самимийлик тароват сочар эди. Уни бутун республика танир ва ҳурмат қилар эди, у чинакам халқ қизи эди. Унинг на саҳнада, на ҳаётда рақиби бўлмаган. У давр қизи эди ва ўз ишига, она Ватанига содиқ ҳолда, ҳаётдан 1998 йил 9 сентябрда кўз юмди.
 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ҳожимурод Иброҳимов Сора Эшонтўраева, ҳақида қатор телевизион портрет қиссасини яратган.
"Eurasian Creative guild" ташкилоти Британиядаги "Hertfordshire Press" нашриёти билан биргаликда Лондонда ҳар йили ўтказиладиган "Очиқ Марказий Осиё" адабий форуми доирасида асосан ўзбекистонлик адиблар учун 2016 йилда Сора Эшонтўраева мукофотини таъсис этган.
Мустақил Ўзбекистон ҳукумати унинг ижодини, республикага ва халқига садоқатини юқори баҳолар эди. 1993 йил у “Соғлом авлод учун”, 2004 йил ўлимидан сўнг “Буюк хизматлари учун” олий мукофотлар билан тақдирланган. У Ўзбекистоннинг янги ҳаёт, янги жамият қурилишида фаол иштирок этишни истаган.
 
Манбалар асосида Анвар Икрамов тайёрлади

Биз Twitterда