Наманган халқаро Гуллар байрами логотипи тасдиқланди

Наманганда ўтказиладиган халқаро Гуллар фестивалининг логотипи тасдиқланди. Олтмишинчи — юбилей фестивали 2020 йил 24 майдан 1 июнга қадар давом этиши кўзда тутилган.
 
 
Гуллар байрамига дунёнинг кўплаб мамлакатларидан меҳмонлар келиши кутилмоқда. Фестиваль ғолиблари анъанага мувофиқ автомобиль ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Маълумот ўрнида, Гуллар байрами Наманган шаҳрида анъанавий бўлиб, илк бор 1961 йилда ташкил этилган.

Биз Twitterда