Косонсойлик қиз «Олтин ари» ғолиби бўлди

Косонсой туманидаги  3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби «Анъанавий хонандалик» йўналиши ўқувчиси Олима Тожибоева Беларусь давлатида ўтказилган «Олтин ари» («Золотая пчёлка») халқаро болалар фестивалида иштирок этиб қайтди. Унинг мақом  йўналишидаги қўшиғи фестиваль иштирокчилари, қолаверса, ҳайъат аъзоларининг ҳам олқишига сазовор бўлди. Олима Тожибоева мазкур танловда II-даражали диплом билан тақдирланди.

Ҳар йили ўтказиладиган мазкур танловда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан иқтидорли ўқувчилар иштирок этишади. Бу йилги фестивалда ҳам мамлакатимиздан ташриф буюрган ўқувчилар турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритишди.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

Биз Twitterда