Учқўрғонлик Шавкатжон Раҳимов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 мартдаги Фармонига асосан Шавкатжон Жўраевич Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
 
Шавкат Раҳимов 2019 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ ҳўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шавкатжон Раҳимов 1968 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туман Қайқи қишлоғида туғилган. 1994 йилда Тошкeнт давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларида ўз фаолиятини 1996 йилда Наманган вилояти Норин тумани прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган. 1997-1999 йилларда Норин туман прокуратурасининг терговчиси, 2000-2000 йилларда вилоят прокуратурасининг умумий назорат бўлими прокурори, 2000-2001 йилларда вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунларни ижро этиш устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси, 2001-2004 йилларда ички хавфсизликни таъминлаш бўйича ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. 2004-2009 йилларда Тўрақўрғон туман прокурори лавозимида фаолият олиб борган. 
2009-2014 йиллар оралиғида Наманган вилоят прокуратурасида прокуратура органларида терговни терговни назорат қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари, ИИВ органлари қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбeкистон Рeспубликаси Бош прокуратура қишлоқ хўжалигидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Биз Twitterда