Таянч устунлардаги тирқишлар, дарз кетиш ҳолатлари: бундай ҳолат лойиҳада кўзда тутилган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг Сергели ер усти линияси ҳамда пойтахт ҳалқа метро линияси қурилиш майдончаларидан олинган фотосуратлар тарқалди. Таянч устунлари ва улар устидан ўрнатилган ригелларнинг бирлашган жойида кўзга ташланиб турган тирқишлар, дарз кетиш ҳолатлари жамоатчиликни ташвишга солмоқда.
 
 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассислари ушбу юзасидан ўрганиш ўтказдилар.
“Қурилиш-монтаж ишларини бажариш техник қоидаларига кўра бундай ҳолат табиийдир. Чунки қаралаётган оралиқдаги тўсинлар ўрнатилаётганида, ҳамда таянч ригелини унинг устуни устига монтаж қилинаётганида, таянчлар сатҳларининг, лойиҳада кўзда тутилган, ўзгариб бориши таъсирида оралиқ қурилма тўсини ўз ўрнатилаётган ригел юзасига бир текис ётмаслиги оқибатидир. Бироқ, яна бир бор эслатиб ўтамизки, бундай ҳолат лойиҳада кўзда тутилади;
Жаҳон қурилиш тажрибасидан маълумки, бундай ҳолатни бартараф қилиш учун қум-цементли майин қоришма ёрдамида бундай тирқишлар пардозлов ишлари мобайнида тўлдириб, бартараф этилади. Ушбу муолажа таянчлар, ригеллар ёки темирбетон тўсинларнинг юк кўтариш қобилиятига, ҳамда устиворлигига таъсир қилмайди. Ўз навбатида бундай ҳолатлар қурилаётган иншоотнинг сифатсиз ёки ишга яроқли, яроқсизлигини англатмайди;
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суръатлар қурилиш жараёнида тасвирга олинган. Суратларда акс эттирилган дарзлар зўриқишли ҳолат таъсирида вужудга келмаган бўлиб, асосан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида пайдо бўлади ва одатда якунловчи ишларини бажариш вақтида бартараф қилинади. Объектни ишга туширишдан олдин, барча тузилмаларни, шу жумладан барча таянчларни, устунлар ҳамда бошқа юк кўтарувчи конструкцияларни синчковлик билан ўрганиб чиқилади”, - дейилади хулосада.

Биз Twitterда