20 ноябрь куни Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг сайёр қабули чоғида кўплаб масалалар жойнинг ўзида ҳал этилгани ҳақида хабар бергандик. Аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларининг муаммоларига эса мақбул ечим топиб берилаётгани эса эса эътиборга сазовордир. Фуқароларни меҳнатга йўналтирган ҳолда моддий рағбат топишга ундаш эса ана шундай воситалардан биридир.
Қабул чоғида “Мен моддий ёрдам сўрамоқчи эмасман, агар битта тикув машинам бўлса, мен ўзим пул рўзғорга етарли пул топа олардим” деб мурожаат қилган Мажнунтол МФЙда яшовчи фуқаро Насиба Худойбердиева ҳам мулоқотдан хурсанд ҳолда уйга қайтгани ҳақида маълум қилгандик. Бугун унга ҳомийлик ёрдами сифатида тикув машинаси олиб берилди.
“Асакабанк” вилоят филиали томонидан тақдим этилган 4 млн. сўмлик иш дастгоҳи оила қувончига қувонч қўшди.
Энди Насиба Худойбердиева ҳам ўзининг чеварлик касбини изчил давом эттирадиган бўлди.
Энди Насиба Худойбердиева ҳам ўзининг чеварлик касбини изчил давом эттирадиган бўлди.