Breaking news
Поп тумани ғалла топшириш режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди
Наманганда Президент мактабига бир ўринга юздан ортиқ даъвогар
Поплик Дилафрўз Қудратова Сочи шаҳрида барчани лол қолдирди
Турция осудила решение стран Южной Европы по Кипру
Оренбург вилояти Саноатчилар ва тадбиркорлар делегацияси Наманганда
 
Косонсой туманининг Ҳуррият маҳалласидаги Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди. Яъни, оилада тўлов маданиятини юксалтириш, истеъмол қилинган энергия ресусрлари ва ичимлик суви учун тўловларни вақтида амалга оширгани учун бундан рағбатга эга бўлишди, деб хабар беради МИБ Наманган вилоят бошқармаси.
– Оилада ҳар ой истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловларни 10 санасига қадар амалга оширишни одат қилиб олганмиз, – дейди намунали истеъмолчи Баҳромжон Саидметов. – Албатта, кундалик турмушимизда энг зурур бу неъматлардан тежаб тергаб фойдаланиш, сарф қилинган бу ресурлар учун тўловни вақтида амалга ошириш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Айнан бизнинг оилага берилган эътибордан хурсандим.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда энергия ресурслари ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан асосий эътибор истеъмол маданиятини шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга доир тарғибот-ташвиқот тадбирларига қаратилган.
Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан бундай тадбирлар давом этмоқда.

Биз Twitterда