Наманганда 278 велосипед, 13 мототранспорт 4 скутер фойдаланувчиларига нисбатан баённомалар расмийлаштирилди

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Наманган вилояти бўйича қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ жами 2321 та ҳолат аниқланган. 
 
 
Шундан 135 таси карантин ҳудудини ташлаб кетиш, 2096 таси тиббий ниқоб тақиш қоидаларини бузиш, 90 таси бошқа ҳолатлардир. 
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
7 апрель куни Наманган вилояти бўйича 150 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилди.  
Ҳудудлар кесимида олиб қараганда энг кўп қоида бузиш ҳолатлари Наманган шаҳрида 43 та, Косонсой ва Чортоқ туманларида 20 та, Наманган туманида 17 та қайд этилди. 
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ва ППХ ходимлари томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишини назорат қилиш тадбирлари туну кун ўтказилмоқда. 
2020 йил 7 апрель кунига қадар махсус рухсатномасиз ҳаракатланган, тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқарган, карантин қоидаларини бузган 712 нафар хайдовчилар аниқланиб уларга тегишли бўлган автомашиналар жарима майдонига тортилди. 
Бундан ташқари огоҳлантирилишларга қарамай мототранспорт, велосипеддан фойдаланаётган фуқароларга ҳам қонуний чоралар кўрилмоқда. 6 апрел санасидан хозирги кунга қадар 278 та велосипед 13 та мототранспорт 4 та скутер фойдаланувчиларига нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб ушбу мототранспорт ва велосипедлар карантин муддати тугагунга қадар жарима майдонига тортилди.
Ҳурматли фуқаролар! Коронавирус профилактикаси талабларига амал қилинг, унутманг, сиз ҳам айни пайтда фақат ўзингизни эмас, оила аъзоларингиз ва бутун жамият саломатлигига масъулсиз, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда уйда қолишингизни сўраймиз.
 
Сардобек Болтабоев,
Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари

Биз Twitterда