Ўктам Барноев бош вазир ўринбосари бўлди. Сўнгги бор бу лавозимда Зоир Мирзаев ишлаганди

Парламент қуйи палатасининг ялпи мажлисида Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевни Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан тасдиқланди.
 
 
Энди Барноев президент фармони билан ҳукумат аъзолигига тайинланади.
Ўктам Барноев 2016 йилнинг декабридан буён Бухоро вилоятига ҳокимлик қилиб келаётганди. У 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. Ундан олдин Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.
2018 йил охирига қадар Бош вазирнинг ушбу йўналишдаги ўринбосари мавжуд бўлиб, бу лавозимда Зоир Мирзаев фаолият юритганди. Кейинчалик бу лавозим қисқартирилиб, бош вазир маслаҳатчиси штати жорий этилганди. Ҳукумат ижро аппаратидаги сўнгги ўзгаришлар яна аввалги мақомни тикланишига сабаб бўлган.

Биз Twitterда