Инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманганда. Вилоятда 3 миллиардлик 14 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманган муҳандислик-технология институтида олимлар, педагог кадрлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.
 
 
Учрашув давомида Наманган вилоятида фаолият юритаётган олимларнинг фаолиятига доир масалалар ва таклифлари ўрганилди. Иқтисодиётимиз ва жамиятимиз олдида турган аниқ муаммоларнинг ечилишига қаратилган илмий тадқиқотларни янада кенгайтириш, мукаммаллаштириш юзасидан фикр алмашинилди. И. Абдураҳмонов олимларга илмий лойиҳалар мавзуларини шакллантиришда ҳудуддаги ечилмаган муаммоларга қаратилишини таъкидлади.
Ҳозирда Наманган вилояти бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ҳудуд олимлари томонидан Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган умумий қиймати 3 271,5 млн. сўмлик жами 14 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 4 таси фундаментал, 9 таси амалий ва 1 таси инновацион лойиҳалардир.

Биз Twitterда