"Гул байрами" оммалашмоқда: Бухородан кейин энди Самарқандда!

Photo:  Ҳамдам Мамадалиев
Наманганда 1961 йили 19 августда 16 нафар ҳаваскор гулчи иштирокида ўтказила бошланган “Гул байрами” сўнгги икки йилда кўлами ҳам, мазмун мундарижаси ҳам кенгайиб, йирик нафосат ва гўзаллик тадбири сифатида халқаро фестиваль даражасига чиқди. Бу йил 59-марта ўтказилган анъанавий “Гул байрами” фестивали нафақат Наманганни, балки бутун Ўзбекистонни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилди.
 
Photo:  Ҳамдам Мамадалиев
 
Бунинг натижасида Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам Наманган тажрибасини ўрганган ҳолда “Гул байрами” фестиваллари ўтказишга бошланди.
Бир неча кун аввал, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Бухоро шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номидаги Фавворалар майдонида «Гул байрами» бўлиб ўтди.
 
Photo: Kun.uz
 
Гуллар байрамида 130 га яқин корхона-ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан 8 гектар майдонда турли хилдаги, Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган, дунёнинг барча минтақаларида етиштириладиган, бир-бирига ўхшамаган, бежирим ва бетакрор 1 миллионга яқин гуллардан 120 дан ортиқ антиқа декорация ва элементлар тайёрланди.
 
Photo: Kun.uz
Энди эса, эстафетани Самарқанд вилояти қабул қилмоқда. Самарқандда “Гул байрами” фестивали 17 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда 2022 йили Самарқанд шаҳрида ташкиллаштириладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти сессиясига тайёргарлик кўриш доирасида вилоят ташкилотлари раҳбарлари билан йиғилишда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маълум қилди.

Биз Twitterда