Эндиликда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари гендер экспертизасидан ўтказилади

Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг тавсиясига асосан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланди.
 
 
Унга кўра жамиятдаги барча соҳаларини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатлар лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Бундан асосий мақсад – ҳужжатларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлигини таҳлил қилишдир.
Гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, халқаро умумэътироф этилган нормалар ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисида”ги Қонуни ва ушбу йўналишдаги масалаларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши зарур.
Мазкур Низом норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишга йўл қўядиган, гендер тенглигини таъминлашда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига ҳар қандай чекловлар ўрнатиш ва шундай талқин қилиниши мумкин бўлган нормалар бўлишининг олдини олади.

Биз Twitterда