Сингапурнинг "OnePetra Holdings Pte Ltd" компанияси Наманган вилоятига 110 миллион доллар инвестиция киритади

7 март куни вилоят ҳокимлигида Сингапурнинг “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси бошқарув кенгаши раиси Деннис Лоук билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Учрашув чоғида Наманган вилояти ҳокимлиги ва “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси ўртасида умумий қиймати 110 миллион АҚШ доллари бўлган 3 та инвестицион келишув имзоланди. Бу келишувлар доирасидаги лойиҳалар 100% тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.
Имзоланган келишувга кўра, Сингапур компанияси томонидан Наманган вилоятида 25 гектар майдонда кунлик 1 миллион дона тухум етиштириш қувватига эга 16 миллион доллар қийматидаги товуқчилик фермаси, 20 гектарда майдонда унлик 1 миллион дона бедана тухуми етиштириш қувватига эга 16 миллион доллар қийматидаги паррандачилик фермаси ҳамда 8 миллион доллар ҳисобига 5 гектар майдонда барпо этиладиган бу икки ферма маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси барпо этиш учун жами 40 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. 
Шунингдек, 50 гектар майдонда йиллик 60 тонна креветка ҳамда 1200 тонна балиқ етиштириш қувватига эга лойиҳа қиймати 35 миллион доллар бўлган балиқчилик кластери ҳам барпо этилади.
“OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси томонидан Наманган вилоятида лойиҳа қиймати 40 миллион доллар бўлган кунлик 1000 тонна озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш ҳисобига 500 тонна органик ўғит ҳамда балиқлар учун ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона қуриш лойиҳаси ҳам амалга оширилади.

Биз Twitterда