Мақола топилди: 16 та
| 1. |
Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади! Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсуповнинг фермер хўжаликларида ҳар гектарига 5 тадан иш ўринлари яратиш бўйича берган таклифи инобатга олиниб, ушбу туман мисолида фермер хўжаликлари ҳар гектар майдонга 5 нафар ишчини ишга қабул қилишига қарор қилинди. |
| 2. |
Гудбай, Памела Спратлен! АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси ким бўлади? АҚШнинг янги сайланган Президенти Дональд Трамп Обама томонидан тайинланган барча элчиларни "истисносиз" равишда вазифасидан озод этди! |
| 3. |
Депутатлар халқ билан очиқ мулоқотда депутатлар томонидан учрашувларда фуқаролардан келиб тушаётган муаммоларнинг ижобий ва қонуний ҳал қилиниши жамиятимиз тараққиётига, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилиши аниқ. |
| 4. |
Чустда халқ муаммоларини ўрганиш якунлари эълон қилинди Очиқ мулоқотлар асносида 1 минг 200 дан зиёд муаммоли масалалар ўртага ташланди. Аксарияти уй-жой-коммунал хизмати кўрсатиш, тиббий хизмат, таълим, бандлик, ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ ушбу масалаларнинг 347 таси бевосита жойида депутатлар кўмагида ҳал этилди. |
| 5. |
Наманган вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурининг амалга ошиши йўлидаги сунъий тўсиқлардан ким манфаатдор?
Бу муаммоларни аслида муаммо ҳам дейиш қийин, қайсидир амалдорнинг ёки мутасадди ташкилот раҳбарининг Президент қарорида ўзи учун белгилаб берилган вазифани амалга ошириш борасида ҳаракатсизлиги, ёки атайин сунъий тўсиқларни барпо этаётгани холос.
|
| 6. |
Хитой АҚШга "ўз сўзи"ни ўтказмоқчи! Бу Флоридада амалга ошади Хитой Трамп маъмурияти Си Цзиньпиннинг можароларнинг олдини олиш ва ҳамкорликка йўналтирилган «буюк давлатлар муносабатларининг янги модели» концепциясини қабул қилишини истамоқда. Америка раҳбарияти буни қабул қилиши эҳтимоли юқори. |
| 7. |
Президент раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилиши: Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий раҳбарлардан масъулият талаб қилди Аввало, маҳаллий раҳбарларнинг жойларда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси ва экспортни кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли жон бошига даромадлар ўсишини таъминлашга қаратилган ишларни ташкил қилиш ва уларнинг қатъий назоратини амалга ошириш борасидаги муҳим вазифалари белгиланди. |
| 8. |
Мирзиёевнинг бугун имзолаган фармони тадбиркорликни янада ривожлантириб, ишлаб чиқариш самарадорлиги оширади! Фармонда таъкидланишича, янги қўмитанинг энг муҳим вазифаси хусусийлаштирилган корхоналарни тиклаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда шу асосда янги иш ўринларини яратишдир. |
| 9. |
Наманганнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури: Уйчи тумани, 26 та истиқболли лойиҳа, 15,1 млн. доллар инвестиция! Корхона томонидан барча босқичлар ишга туширилиши ҳисобига экспорт қилинадиган саноат маҳсулотлари ҳажми йилига 7,0 млн. долларни ташкил қилиб, яратиладиган янги иш ўринлари сони 120 тага етади. |
| 10. |
Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими қайси камчиликлари учун ишдан олингани маълум бўлди 2017 йилнинг ўтган олти ойи давомида саноат корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5 миллиард 200 миллион сўмга камайтириб юборилган. Ёниб ишлайдиган, янги иш ўринларини очаётган, маҳсулотларини хорижга экспорт қилаётган тадбиркорларга шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари тўғаноқ бўлишган. Аҳоли, хусусан ёшлар билан ишлаш, соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилавий низоларнинг олдини олишда ҳам тизим йўқотиб қўйилган. |
| 11. |
Адолатли аукционларда иштирок этинг! Қулай ва арзон бўш ер участкалари ҳамда биноларга эгалик қилинг! Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 45 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 650 млн. сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди. |
| 12. |
1 сўмингиз борми? Наманганда бошланғич баҳоси 1 сўм бўлган 6 та бўш турган давлат мулки объекти савдога чиқарилди Тадбиркор ва инвесторлар учун ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. |
| 13. |
Шошилинг! Наманганда яна 12 та бўш турган давлат мулки объекти 1 сўм бошланғич баҳо билан савдога чиқарилди! - Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 12 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 156 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўмлик сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди. |
| 14. |
Наманганда бошланғич нархи 1 сўм бўлган 15 та давлат мулки объекти сотувда! Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўмлик инвестиция киритиш шарти билан сотувга чикарилди. |
| 15. |
"E-IJRO AUKSION": ҚУЛАЙ, ШАФФОФ, АДОЛАТЛИ САВДО МАЙДОНИ Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. |