Фарғонада қишки дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

 
Жорий йилнинг 20 октябридан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” (ФНҚИЗ) МЧЖ халқ хўжалиги эҳтиёжи ва хусусий автомобиль эгалари учун аввал ишлаб чиқарилмаган, ҳамда мукаддам хориждан олиб кирилган қишки дизель ёқилғисини оммавий равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Шундай қилиб, завод мутахассислари томонидан лаборатория тадқиқотлари, саноат синовлари ва янги ДТЗ-2 маркали қотиш ҳарорати паст дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Натижада нефть маҳсулотлари биржасида барча истеъмолчилар учун куз-қиш мавсумида зарур бўлган қотиш ҳарорати -250С дан баланд бўлмаган ва фильтрлашнинг энг сўнги ҳарорати -180С бўлган қишки дизель ёқилғисининг илк партияси пайдо бўлади.
Таъкидлаш жоизки, қотиш ҳарорати паст бўлишидан ташқари ушбу дизель ёқилғиси яхшиланган фракцион таркибга ҳам эга бўлиб (двигательнинг ёқилғи магистралидан осон чиқиш имконини беради), двигательнинг совуқ стартини енгиллаштиради. Шунингдек у юқори цетан сонига эга бўлиб, бу двигатель иши қувватини оширади ва сарфини камайтиради.

Биз Twitterда