Баҳром Ашрафхонов: Ўзбекистон Қорабоғ масаласида Озарбайжоннинг позициясини қўллаб-қувватлайди

 
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Ғафарова билан учрашув чоғида, Ўзбекистон Қорабоғ масаласида Озарбайжоннинг позициясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Озарбайжон нашри Trend.az хабар қилди.
Ашрафхонов учрашув чоғида мамлакатдаги бошқа дипломатик корпус вакиллари билан бирга Озарбайжоннинг Гянжа шаҳрига бориб келишганини айтиб,  арманилар томонидан тинч аҳоли ва ижтимоий объектларга қарата берилган ракета зарбалари натижасида юзага келган талафотларга шахсан гувоҳ бўлганини қайд этди. Баҳром Ашрафхонов гуноҳсиз тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган бу ҳаракатларни кескин қоралади.

Биз Twitterда