Наманганлик журналист Бутунжаҳон журналистлари конференциясида иштирок этади

Наманганлик таниқли журналист, ҳозирда вилоят туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган Дилмурод Жумабоев, 2020 йил 14-16 сентябрь кунлари онлайн форматда бўлиб ўтадиган Дунё журналистлари конференциясида (World Journalists Conference-2020) иштирок этади. 
 
 
Корея журналистлари ассоциацияси томонидан 2013 йилдан бери ҳар йили Сеулда ўтказиб келинадиган ҳамда ҳар йили дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан инглиз тилида ижод қилувчи 100 дан ортиқ халқаро журналистлар учун мунозара майдонига айланиб келаётган Бутунжаҳон журналистлари конференциясини, бу йил пандемия сабабли онлайн ўтказилишига қарор қилинди.
2017 йилдан бери Осиё Журналистлари ассоциациясининг аъзоси бўлган ва 2017 йилда ўтказилган Бутунжаҳон журналистлари конференциясида Ўзбекистондан ягона вакил сифатида иштирок этиб қайтган Дилмурод Жумабоев, бу йилги анжуманнинг асосий сессиясида маъруза қилиши кутилмоқда.

Биз Twitterда