Breaking news
Япония АҚШ ҳарбий контингентини сақлаб туриш ҳаражатларини кўтаришни рад этди
Сайловни ёритиш бўйича ОАВ учун тренинг ташкилланди
Маҳкумлар ҳам энди сайловда овоз берадилар
Трамп Москвада 9 май парадида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди
Эронда бензин нархининг ошиши оммавий намойишларга сабаб бўлмоқда
Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви  29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди.
 
 
 Бугун Тошкентда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазирлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг ноябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган иккинчи маслаҳатлашув учрашувига тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилишмоқда.
Биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йилнинг март ойида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилганди. Унда минтақа мамлакатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинганди.

Биз Twitterда