Ўзбек қиличбозлари Жазоирдаги Жаҳон кубогида иккинчи бўлишди

Жазоирда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Қизлар ўртасида сабля йўналишида кечган баҳс терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди, деб хабар бермоқда МОҚ.
 
 
Ҳамюртларимиз мусобақа давомида Мисрни 45:32, Италияни 45:43 ҳисобларида мағлуб этишди. Афсуски, ҳал қилувчи беллашувда ёшларимиз франциялик тенгқурларига 40:45 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
Шу тариқа жамоамиз мусобақада кумуш медални қўлга киритди. Жаҳон кубогида Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Айсулу Уснатдинова ва Гулбону Есемуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.
Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги. Қизлар.
Ёшлар, сабля.
1. Франция
2. Ўзбекистон
3. Италия

Биз Twitterда