Овоз берамиз – Холдоров ва Мадримов Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси бўлишга даъвогар!

 
Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) 2018 йил боксининг Осиёда энг яхшиларини аниқлаш учун сўровнома ташкил қилди.
“Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси” номинациясида бир йўла икки маҳоратли боксчимиз, 2018 йилги Жакарта Осиё ўйинлари ғолиблари – Исроил Мадримов ва Иқболжон Холдоровлар номи қайд этилган.
Шунингдек, “Осиёнинг энг яхши ёш боксчиси” бўлишга 2018 йилги Ёшлар Олимпиадаси чемпиони, ёшлар ўртасида 2018 йил Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби Абдумалик Халоқов даъвогарлик қилмоқда.
“Бутунжаҳон бокс сериясида Осиёнинг энг яхши боксчиси” номинациясида ҳам икки кучли боксчимиз бор – Баҳодир Жалолов ва Шаҳобиддин Зоиров.
“Осиё боксида йил кашфиёти” номинациясида ҳам икки номзодимиз исми жой олган – 2018 йилги Жакарта Осиё ўйинлари чемпиони Миразизбек Мирзахалилов ҳамда Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби Шунқор Абдурасулов.
“Осиёда йилнинг энг яхши ҳаками” номинациясида Александр Ҳамидов, “Осиёнинг энг яхши халқаро техник мутасаддиси” номини олиш учун Дилшод Қозоқов номзодлари кўрсатилган.
Ўзбекистон бокс федерацияси, ҳар йилгидек “Осиёнинг энг яхши миллий федерацияси” бўлишга асосий даъвогар.
 
Овоз бериш 7 декабрга қадар давом этади.
Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ҳамюртларимиз учун овоз берамиз:
 

Биз Twitterда