Наманган ва Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати-U19 ўтказилиш тартиби аниқ бўлди

2020 йил октябрда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионати-U19 мусобақасининг қуръа ташлаш ва ўйинлар ўтказилиш тартиби аниқ бўлди.
 
 
Ўзбекистон мезбонлигида 16та жамоа иштирокида бўлиб ўтадиган мусобақанинг қуръа ташлаш маросими режага кўра май ойида Тошкентда ўтказилиши керак эди. Аммо карантин сабаб режалар ўзгарди. Хабар берилишича, қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни Куала-Лумпурда ўтказилади. 
Ўзбекистонга мезбонлик берилганда мусобақа 18-31 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилганди. Ҳозир коронавирус пандемияси қачон тугаши маълум бўлмаган бир вақтда мусобақа қайси муддатда ўтказилиши ҳам аниқ эмас. 
Ўйинлар мамлакатимиздаги 4та стадионда ўтказилиши режалаштирилган. Булар Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» ва «Локомотив», Олмалиқ шаҳридаги «ОКМК» ва Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» стадионлари.

Биз Twitterда