Mahalliada-2020 машъаласи «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида аланга олдирилади

«Mahalliada-2020» спорт ўйинлари машъаласини аланга олдириш маросими Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Ўзбекистон Фанлар академияси «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида бўлиб ўтади. Ундан спортчи ва санъаткорлар, жамоатчилик  ва ОАВ вакиллари иштирок этадилар. Бу ҳақда мусобақа ташкилий қўмитаси хабар қилди.
 
 
Республикамизда илк бора ўтказилаётган ўзига хос мусобақа машъаласи Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг махсус ҳимояланган автомобили билан Наманган вилояти чегарасигача олиб келинади. Қамчиқ довонидан Наманган шаҳри марказигача спортчилар эстафета шаклида машъалани қўлма-қўл олиб келишади.

Биз Twitterда