5 миллион сўм ютинг! - "Маҳаллиада-2020" Спорт ўйинлари логотипи учун танлов давом этади!

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда “Маҳаллиада-2020” Спорт ўйинлари ташкилий қўмитаси 2020 йилда Наманган вилояти маҳаллалари ҳаваскор спортчилари ҳамда жамоалари иштирокида ўтказиладиган “Маҳаллиада-2020” Спорт ўйинлари логотипининг энг яхши дизайни учун танлов эълон давом этади. 25 февралга қадар ташкилий қўмитага 8 та логотип намунаси келиб тушди. Танловимиз давом этади.
 
 
Танловда исталган ёшдаги Республикамиз ва хорижий мамлакатлар фуқаролари – дизайнер ва рассомлар ҳамда ҳаваскорлар иштирок этиши мумкин.
Асосий шартлар: Логотип маҳалланинг катта ижтимоий куч эканини ўзида акс эттириши, спорт ўйинларининг руҳини мужассам этиши, уюшмаган ёшлар орасида оммавий спортни тарғиб этиши ҳамда Наманганнинг гўзал табиати ва бугунги бунёдкорлик ишларини билвосита намоён этиши лозим. Логотипдан лотин ёзувидаги “Mahalliada”, “Namangan”, “2020” сўзлари ўрин олиши керак.
Танлов ғолибига 5 миллион сўм миқдорида мукофот пули берилади.
Бир муаллиф томонидан танловга тақдим этилаётган лойиҳалар сони чекланмаган. Лойиҳалар тақдимоти муаллифларнинг ўзи томонидан амалга оширилади.
“Маҳаллиада-2020” Спорт ўйинлари логотипи танловида иштирок этиш учун қуйидаги материал ва ҳужжатлар талаб этилади:
- танловга тақдим этилаётган логотипнинг қисқача таърифи (Word форматида);
- Муаллиф ҳақида қисқача маълумот ва контактлари (мобил ва иш телефонлари, электрон почта) (Word форматида);
- лойиҳанинг электрон версияси: логотип - TIFF, PSD ёки JPEG 1500 px форматида.
Танловда плагиатга йўл қўйилмайди.
Танловда иштирок этиш учун мурожаатлар 2020 йил 20 февралдан 1 мартга қадар қабул қилинади. Тўлиқ тўлдирилмаган, алоқага чиқиш маълумотлари кўрсатилмаган аризалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Логотип танловида қатнашиш учун лойиҳаларни tanlov@namangan.uz расмий электрон манзилига “логотип” белгиси билан йўллаш зарур.
Қўшимча маълумот учун телефон: (69) 227-29-30

Биз Twitterда