Тоҳиржон Каримов Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Тоҳиржон Каримов 1985 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент ислом университетини тамомлаган.
 
 
Меҳнат фаолиятини 2007 йилда хусусий тадбиркорликдан бошлаган. 2011 йилдан 2016 йилгача вилоят ҳокимлиги умумий бўлимида иш юритувчи вазифасида меҳнат қилган.
2016 йилдан то ҳозирга қадар вилоят ҳокимлиги девонхона бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Тоҳиржон Каримов Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг 2020 йил 17 августдаги буйруғи билан агентликнинг Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тоҳир Каримовни Юксак ишонч ва масъулиятли лавозим билан табриклаймиз

Биз Twitterда