Наманган текстили Свердловcкни забт этди

Свердловск вилояти Рефтинский паррандачилик фабрикаси Наманган вилояти текстиль маҳсулотларининг илк партиясини қабул қилиб олди. Ушбу фабрика Россиянинг йирик корхоналаридан бири бўлиб, ўз соҳасининг етакчилардан ҳисобланади. Унинг ишчилари энди Мингбулоқнинг "Исмигул Бегойим" хусусий корхонасида тайёрланган махсус иш кийимларини киядилар.  
 
 
Буларнинг бари, 2019 йил ноябрь ойида Свердловск губернатори Евгений Куйвашев ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми натижаси ўлароқ амалга ошмоқда.
 
 
Тадбиркор Мукаррам Босаралиева раҳбарлариги ишлаб чиқарилган маҳсулотлар мураккаб пандемия шароитига қарамай қисқа муддат келтирилди.
Бугун Москва вақти билан соат 11:00да уст-бошларнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Унда Свердловск вилояти халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари Вячеслав Ярин, Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули Абдусалом Хатамов, фабрика  бош директори Александр Засыпкин, ва унинг ходимлари иштирок этадилар.
Ўзбекистондан Россия савдо вакиллигиг маълумотларига кўра, икки давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси, турли мураккабликларга қарамай ўтган 5 ой мобайнида 18% га ўсган.
 
Анвар Икрамов

Биз Twitterда