Чуст тумани ҳокимлиги, тадбиркорнинг 1 миллиардлик биноси бузилаётгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

Article
2019 йил 5 август куни “Озодлик” сайтида эълон қилинган, Чуст туманида фаолият юритувчи тадбиркор билан боғлиқ “Суд 1 миллиард сўм сарфлаб қурган биноимни бузиш ҳақида қарор чиқарди” номли материалда келтирилган ҳолат Чуст туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳокимлик мазкур маълумотни атрофлича ўрганиб чиқади ва масаланинг қонунчилик доирасида ҳал этилишини таъминлайди.
Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналиши экани туман ҳокимлиги томонидан олиб бориладиган ўрганиш жараёни учун дастуриамал бўлиб хизмат қилади.

Биз Twitterда