Мақола топилди: 222 та

1.Beeline Самарқандда 3G тармоғини кенгайтирди

Энг йирик алоқа оператори Beeline Самарқанд вилояти худудида тармоқ ҳажми ва қоплам доираси кенгайгани ҳақида хабар беради.


2.Ботир Хўжаев Ўзбекистон Молия вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Хўжаев Ботир Асадиллаевич Ўзбекистоннинг янги Молия вазири этиб тайинланди


3.Эркин Воҳидов қайта жонланди гўё...

Наманган туманидаги 24-ўрта умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.


4.Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталиши ҳақида қарор қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.


5.Давлат ва халқ мулоқоти Наманганда амалда

Наманган вилоятида давлат ва халқ мулоқоти 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши билан янада юқори даражага чиқди.


6.Таниқли шоир ва журналист, истеъдодли таржимон Карим Баҳриев – 55 ёшда!

Қалами ўткир журналист, ҳар бир сатри инсонни тафаккурга чорлайдиган шоир, таржималари аслиятдан кўра кўпроқ ўзига тортадиган таржимон  Карим Баҳриев  эртага 55 ёшни қаршиламоқда.


7.Индонезиялик отахон 146 ёшини нишонлади

Умр – Оллоҳнинг инсонга туҳфаси. Кимнинг қанча яшаши алмисоқда унинг пешонасига битилиши айтилади. Бугунги кунда уч асрнинг тарихига гувоҳ инсонлар дунёда талайгина. 


8.Озарбайжон ёзувчисидан Ўзбекистонга Янги йил табриги

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ва у киши орқали Ўзбекистон халқига самимий тилакларини билдирганлар орасида Озарбайжоннинг таниқли ёзувчиси Фируз Мустафо ҳам бор.


9.Наманганда "Исҳоқхон Тўра Ибрат" мажмуаси қурилиши бошланди

1862-1937-йилларда яшаб ижод этган буюк илм соҳиби Исҳоқхон Тўра Ибрат хотирасини абадийлаштириш бўйича Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида умумий майдони 2,2 гектарни ташкил этувчи “Ибрат” мажмуасини лойиҳалаштириш ишлари якунига етказилди.


10.Хоразмнинг Энг яхши веб-сайти ва Энг яхши веб-дизайнери аниқланди

Хоразмда вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган "Энг яхши веб-сайт” ва "Энг яхши веб-дизайнер” танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.


11.Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади!

Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсуповнинг  фермер хўжаликларида ҳар гектарига 5 тадан иш ўринлари яратиш бўйича берган таклифи инобатга олиниб, ушбу туман мисолида фермер хўжаликлари ҳар гектар майдонга 5 нафар ишчини ишга қабул қилишига қарор қилинди. 


12.Сенмисан машина қўядиган деди: Автомобил устига кир ювадиган машинани отиб юборди!

Автомобилнинг устига ирғитиш бу жаҳлдор фуқаронинг биринчи бундай ҳаракати эмаслиги, олдин ҳам уй олдига қўйиб кетилган автомобилларга қарши шунга ўхшаш ноодатий усуллар билан курашгани маълум бўлди. 


13.Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси!

Жиззах ва Наманган вилоятларида йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” деб номланган видеомулоқот ўтказилди. 


14.Москвада боласи тортиб олинган ўзбек аёли ҳикояси қандай якун топади?

Сўнгги кунлар ичида Москвада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик аёл Нилуфар Мамасаидованинг боласи полиция томонидан тортиб олиниб, шифохонага жойлаштирилгани ҳақидаги хабар кенг жамоатчилик орасида катта муҳокамага сабаб бўлди.


15.НАМАНГАНДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСИБ НИШОНЛАНМОҚДА!

Вилоят ва Наманган шаҳар ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар Хотира хиёбонидаги Мотамсаро Она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.


Биз Twitterда