Ички ишларга ишга кирмоқчи бўлганлар дўпписини осмонга отсин: Ходимлар учун минимал бўй энди 165 см!

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 ноябрь куни имзоланган “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор билан Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисида Низом ва Ички ишлар органларининг интизом устави ҳам тасдиқланди.
Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги янги Низомга кўра, Ички ишлар органларига хизматга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар қабул қилинади. Эркаклар учун минимал бўй 165 см, қизлар-аёллар учун 160 см қилиб белгилаб қўйилди.

Биз Twitterда