Мақола топилди: 674 та

1.Леонардо да Винчининг 15 миллион евролик асари топилди

Парижда Леонардо да Винчининг ижоди маҳсули бўлган, қиймати 15 миллион еврога тенг Авлиё Себастьян расмини тасодифан топишди деб хабар беради РИА Новости Telegraph манбасига асосланиб.


2.Футбол тарихида биринчи марта: ҳакам видеотакрордан сўнг пенальти белгилади

Бугун дунё футболи ўзига хос янгиликка гувоҳ бўлди: ФИФА томонидан ўтказилаётган расмий ўйинда биринчи марта ҳакам видеотакрорга кўра қарор қабул қилди деб хабар қилди Спорт-экспресс нашри.


3.Малайзия янги қироли тахтга ўтирди

Малайзиянинг янги, ўн бешинчи қироли, Султон Муҳаммад V га Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ҳашамли йиғинда тож кийдирилди деб хабар қилди news.asiaone.


4. Ачилбай Раматов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Куни кеча тайинланган янги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Ариповга биринчи ўринбосар тайинланди.


5.Бош вазир ўринбосарлари тайинланди

ПРЕЗИДЕНТ ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРЛАРИНИ ТАЙИНЛАДИ.


6.Хотира – муқаддас: 16 декабрь – буюк мутафаккир Али Қушчи вафот этган кун

«Ўз даврининг Батлимуси» деб танилган Али Қушчи вафот этганига 542 йил тўлди. Улуғбек илмий мактабининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи 1474 йили Истанбулда вафот этган.


7.ОҚҚУШ, ЧЎРТАНБАЛИҚ ВА ҚИСҚИЧБАҚА Эски масалга янгича нигоҳ

Алқисса, ўша учлик – Оққуш, Чўртанбалиқ ва Қисқичбақа урина-сурина ҳаракат қилишса-да, аравани жойидан силжита олишмабди. Лекин ўлгудай чарчаб, ҳолдан тойишибди. Шунинг учун бир оз дам олишга қарор қилишибди. Уларнинг ҳар бири ўз хаёлларига чўмиб ўтирар экан, тўсатдан Оққуш сўраб қолибди:


8.Электрон лицензиялаш портали ишга туширилди

Электрон лицензиялаш портали синов тариқасида фаолият кўрсатмоқда


9.Женнифер Лоуренс ва Крис Пратт «Йўловчилар» янги фантастик фильми премьерасида

14 декабрь куни Лос-Анжелесда Женнифер Лоуренс ва Крис Праттлар бош ролларни ижро этган «Йўловчилар» янги фантастик фильми премьераси бўлиб ўтди деб хабар берди Mail.ru.


10.Дональд Трамп Озарбайжонда меҳмонхона қуриш лойиҳасидан нега воз кечди?

Янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп Озарбайжонда меҳмонхона қуриш ҳамда Грузияда осмонўпар иншо этиш лойиҳаларида иштирок этишдан воз кечди деб хабар берди, деб хабар берди ABC News.


11.Қозоғистонда зилзила рўй берди

Сейсмологик тажриба-методик экспедицияси берган маълумотларга кўра, якшанба куни Қозоғистон жанубида маҳаллий вақт билан 11.54 да 5 магнитудалик зилзила кузатилди деб хабар берди РИА Новости.


12.Криштиану Роналду клублар ўртасида жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз юлдузи Криштиану Роналдунинг киритган 3 та тўпи эвазига Япониянинг "Касима Антлерс" клубини финалда 4:2 ҳисобида енгиб, клублар ўртасида жаҳон чемпиони мақомини қўлга киритди дейилади РИА Новости ФИФА расмий сайтининг маълумотига таяниб берган хабарида. 


13.Латвия телеканалида ўзбек таомлари

Латвиянинг LTV1 телеканалида Cult food пазандачилик дастурининг Ўзбекистон минтақалари миллий ошхонаси анъаналарига бағишланган махсус кўрсатуви намойиш этилди деб хабар берди Jahon ахборот агентлиги.


14.179 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 179 кишини Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.


15.Ҳасанбой Дўсматов «Йилнинг энг яхши боксчиси» соврини билан тақдирланди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов 2016 йилнинг энг яхши боксчисига аталган Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) совринини қабул қилиб олиш учун 18 декабрь куни Швейцарияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 


Биз Twitterда