Истанбул террори тезкор тафсилоти: Ўзбек террорист дейишгани қозоқ шиппак тижоратчиси бўлиб чиқди!

Янги йил кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубида содир этилган терактнинг ижрочилари аниқ бўлди. Бугунги кунда дунёни қонга белаб келаётган ИШИД террористик ташкилоти террорнинг ўзи томонидан ташкил этилганини эътироф этди.

Аммо масаланинг ўртага чиққан бошқа бир ҳайратланарли жиҳати инсонни таажжублантиради. Фожеадан кўп ўтмасдан, турли хабар манбалари террорчининг ўзбек ёки қирғиз экани ҳақида жар солишга бошладилар. Баъзи ўзбек сайтлари ҳам масаланинг тубига етмасдан  бу хабарни олиб ёритдилар. Биз бу масалага ойдинлик киритилгунча кутишни маъқул кўрдик. Сабаби, Ўзбекнинг номини қоралаётган турли ахборот сайтлари чет элларда етарли...

Истанбулдаги бу террорни амалга оширган ўзбек ёки қирғиз деганлар аслида аҳмоқ бўлиб чиқди! Айнан ўша террорист гумон қилинган, ўзбекка ёки қирғизга ўхшатилган шахс Қозоғистондан Туркияга тижорат учун борган савдогар Рамазон Эшон бўлиб чиқди. Ўзининг террорист сифатига киритилганидан ғазабланган бу шахс Истанбулнинг Зайтунбурни туман ички ишлар идорасига бориб, террорга ҳеч қандай алоқаси бўлмаганини маълум қилди. Шунингдек, у ўзи ҳақида ёлғон хабар тарқатиб, номини булғаган сайтлар устидан шикоят аризасини топширди. “Берилган расмлар уч-тўрт йил аввалги аэропортда олинган расмлардир. Рамазон Туркияга пойабзал ва шиппак тижорати билан шуғулланиш учун келган” деди қозоғистонлик фуқаронинг адвокати Мустафо Сардор Ақдоған.


Биз Twitterда