Қонга беланган Истанбул: Янги йил кечасидаги терактда 39 киши ҳалок бўлди

Article

Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клубда теракт содир этилди. Натижада 39 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 16 таси хориж мамлакатлари фуқароларидир, бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сойлу маълум қилди.

Террорчининг тунги клубга ҳужуми натижасида халок бўлган 39 кишидан ташқари яна 69 фуқаро тан жароҳати олган.  .

"Террорчини қидириш ишлари давом этмоқда. Қисқа вақт ичида уни қўлга оламиз", — дея вазир сўзидан иқтибос келтирмоқда Франс Пресс агентлиги.

 Рейтер ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қурбонлардан 21 нафарининг шахси аниқланган, уларнинг 16 таси хорижлик ва бештаси турк фуқароларидир.

ОАВ хабарларига кўра, янги йил кечаси Истанбулнинг “Reina” тунги клубига Санта-Клаус кийимидаги одамлар ҳужум қилишган ва Калашников автоматидан ўт очишган. Шаҳар губернатори Васип Шахин эса ҳужумни якка террорчи амалга оширганини таъкидламоқда.