Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди

 
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасига бўлиб турибди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси мудофаа вазирлиги сайти хабар берди.
Бугун, 16 ноябрь куни Абдусалом Азизов Озарбайжон мудофаа вазири, генерал-полковник Закир Хасанов билан учрашди. Икки Вазир, яккама-якка учрашувни якунлагач, Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳарбий мутасаддилари иштирокида кенгайтирилган учрашувга қўшилдилар.
Учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, кадрлар айирбошлаш дастури каби масалалар муҳокама этилди.
Томонлар Озарбайжон ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши, мамлакатларимиз жойлашган минтақалар – Жанубий Кавказ ҳамда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.
Учрашув якунида Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида 2018 йил учун Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.

Биз Twitterда