Мақола топилди: 37 та

1.Beeline Bir Oy тариф режаси абонентларига “Билайн Россия” билан мулоқот қилиш учун 10 дақиқа совға қилмоқда

Энг йирик алоқа оператори Beeline Янги Йил арафасида Bir Oy тариф режалари абонентлари учун янги акция бошлангани ҳақида хабар беради. Энди Bir Oy тарифида “Билайн Россия” абонентларига қўнғироқлар учун ҳар ой 10 дақиқа тақдим этилади.


2.Нега Суриядаги тинчлик сулҳи учун Путинга браво, Эрдоғанга эмас?!

Суриядаги фуқаролар урушида сулҳ тузилди. Бу сўнгги кундаги энг асосий масала! 2011 йил баҳоридан бери Шом давлатида инсонлар бу кунни интизор бўлиб кутардилар.


3.Мирзиёев Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида қарор имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 25 январь куни "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

4.Мирзиёев навбатдаги сафарини Хоразм вилоятига амалга оширди

Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи Хивадаги Ичан-қалъа мажмуаси зиёрати билан бошланди. 

 


5.Наманганда ҳоким, прокурор ва ИББ бошлиғи маҳаллий кенгаш олдида ҳисоб берди

Ҳисоботларда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, коммунал хизмат идоралари фаолиятидаги камчиликлар,нафақа, моддий ёрдам пули тайинлаш ва тўлаш, корхона, ташкилот, муассасаларда иш ҳақидан бўлган қарздорлик, бандлик дастури ижроси, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги камчиликлар қайд этилди.


6.Ҳукумат қарори лойиҳасидаги 85 миллиондан ортиқ жўжа интернет-нашрларда 85 мингга айлангани ҳақида

Ҳукумат уч йил давомида 10 мингта кўчатни ва 85 мингта жўжани етказиб беришини Қарор лойиҳаси қилиб, муҳокамага ташлабдими, яна 4,2 миллион оилага буни қандай бўлиб бераркин!!!


7.Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари учрашув давомида Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси ва ШҲТ низомий органларининг бошқа тадбирларига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишди.


8.Россияда 50 км тезликда учадиган велосипед ихтиро қилинди!

Scorpion деб номланувчи бу учиш мосламаси ҳавода 27 дақиқа парвоз қила олади ва 10 метр баландликка кўтарилиш имкониятига эга.


9.Арзон уй-жойлар. Уларнинг афзалликлари нимада?

Барча уйларнинг сейсмик жиҳатдан зилзилабардошлиги 7-8 баллга мўлжалланган.Бунинг учун лойиҳаларда темирбетон боғламалар, деворлар кесишиш бурчакларини бўйлама ва кўндаланг армокаркаслар билан мустаҳкамлаш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган.


10."Ажойиб Хитой" ғояси: Пекинда парламент сессияси бошланди
Режа ўз ичига, тўкин жамият қуриш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, қонун устиворлигини таъминлаш тамойилларини олган бўлиб, давлат ана шу асосда иш кўради.

11.Наманганда Наврўз насими

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров имзоси билан тасдиқланган “Байрам сайилларига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ айнан 21 март куни вилоят марказидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида, “Бобораҳим Машраб”, “Камолот”, “Кичкинтойлар” боғлари ҳамда янги барпо этилган “Уч фаввора” хиёбонида сайиллар ўтказилди.


12."Нуроний" жамғармаси Наманган вилояти бўлими янги биноси Хотира ва қадрлаш куни арафасида ишга тушади

Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида вилоят бўлими учун маъмурий бино барпо этишга киришилди. Унинг ёнида оталар чойхонаси ва спорт зали ҳам бунёд қилинади. Қурилиши учун 1,2 миллиард сўм маблағ сарф этиладиган ушбу фахрийлар мажмуасини май ойида — Хотира ва қадрлаш куни арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.


13.ИШИД ўз мағлубиятини тан олди. Бағдодий Мосулдан қочиб кетди

ИШИД террористик гуруҳининг сардори Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига мағлубиятини тан олиб, мурожаат этган. Сўнгги кунларда расмий Ироқ ҳарбийларининг назоратига ўтган Ниневия осмони узра қонли тўқнашувлар бўлиб ўтган эди.


14.Бюро маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашади! Натижа ёмон эмас

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва тайёрланаётган маҳсулотларни “Made in Uzdekistan” ёрлиғи билан узоқ ва яқин хориж давлатларига экспорт қилиш борасида бюронинг улуши ҳам сезиларли бўлмоқда.


15.Учқўрғонда битирувчилари диплом олгач аниқ иш билан таъминланадиган коллеж очилмоқда!

Ушбу режага асосан бугунги кунда ўрта-махсус касб-ҳунар таълими билимига эга бўлган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида "Учқўрғонтекстил" қўшма корхонаси МЧЖ ва "Узтекс Чирчиқ" қўшма корхонаси МЧЖ, "Учқўрғон дон", "Учқўрғон ёғ" корхоналари билан шартномалар тузилиши режалаштирилган.  Бу эса уларнинг бандлиги кафолатлайди. Чунки коллежга ўқувчилар юқоридаги йирик корхоналар талабига асосан қабул қилинади.


Биз Twitterда