Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилотининг Йиллик семинари Самарқандда ўтказилади

 Кимёвий қуролни таъқиқлаш бўйича халқаро ташкилот (OPCW)да Ўзбекистоннинг доимий вакили Дилёр Хакимов ОЗХОнинг бош директори Фернандо Ариас билан учрашди.
 
 
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик ва биргаликда тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Замонавий кимёвий корхоналари ва жадал тараққий топаётган кимй саноатига эга Ўзбекистоннинг Кимёвий қуролларни таъқиқлаш бўйича Конвенция талабларини сидқидилдан бажараётгани алоҳида таъкидлаб ўтди.
ОЗХО бош директори Ўзбекистон раҳбариятининг ташкилот билан ҳамкорликнинг ривожлантиришга қаратаётган эътиборини юқори баҳолади.
Учрашув давомида 21-23 апрель кунлари Самарқандда ўтказилиши режалаштирилаётган ОЗХонинг ёрдам кординацияси бўйича 19-йиллик семинарига айни пайтда томонларнинг фаол тайёргарлик кўраётганлари таъкидланди.  
Ушбу тадбирда ОЗХО иштирокчи-давлатларининг вакиллари қатнашадилар.
Эслатиб ўтамиз, Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (ОЗХО)нинг асосий вазифаси кимёвий қуролдан фойдаланишдаги таъқиқларга риоя қилишини назорат қилиш, кимёвий қуроллар заҳирасини йўқ қилиш, давлатларни кимёвий қуролдан ҳимоя қилиш ва бу каби қуролларнинг тарқалмаслигини таъминлашдан иборат.

Биз Twitterда