Мақола топилди: 30 та

1.Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ишга тушади

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди


2.Ўзбекистон туризмининг бугуни ва эртаси

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан "Туризм тўғрисида"ги қонуннинг вилоятдаги ижросига бағишланган сайёр йиғилиш ташкил этилди.


3."Беларусь президенти февралда Тошкентга келади" деган хабарлар тасдиғини топмади!

Кеча, 9 январь куни кўпгина ахборот нашрлари tut.by сайтига ҳавола берган ҳолда "Беларусь президенти Лукашенко февралда Тошкентга келади" деб хабар беришганди. Бу хабарлар тасдиғини топмади!


4.Самарқандда Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади

Дастлабки хабарларга кўра, Ўзбекистон Биринчи президенти ҳайкали Регистон майдонидан ўнг томонда жойлашган хиёбонда ўрнатилади.


5.Жовли ХУШБОҚ: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али диққатига

“Шарқ юлдузи” журналининг бош муҳаррири Сирожиддин Рауфнинг масъулиятсизлиги ёки Ўзбекистонда бадиий бўш ва тили қашшоқ асарлар қаёқдан пайдо бўлмоқда?


6.Туркия элчиси ўзбек журналистлари билан учрашди

Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен 2017 йил Ўзбекистон-Туркия муносабатларида янги саҳифа очишини эътироф этди.


7.Самарқандлик Ҳожи Там-Там нега Там-Там?

Самарқанд замини кўплаб иқтидорларни вояга етказгани билан машҳур. Ана шундай юксак иқтидорлардан бири халқ орасида Ҳожи Там-Там номи билан машҳур бўлган қизиқчи ва пародиячи Ҳожи Қурбон Ҳомидов эди.


8.Наманганда катта халқаро улоқ бўлиб ўтди!

Наманган шаҳридаги Отчопарда миллий халқ ўйинларидан саналган “улоқ-кўпкари” бўйича мусобақа ўтказилди.


9.БУЮК ДАВЛАТ – БУЮК ИНСОН

Ислом Каримов шундай инсон эдиларки, ҳар қандай масалани фақат ва фақат тинчлик йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилар эдилар. Бу хусусият уларга Оллох томонида ином этилган туҳфа эди гўё.


10.Ўзбекистон ва Туркия қиймати 1 млрд. доллардан ортиқ шартномалар имзолади

Ҳар икки томон тегишли соҳа ва компания вакилларининг Истанбул ва Анқарадаги ишчи учрашувлари ташкил этилиши натижасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.


11.Самарқанд: мозий ва келажак уйғунлиги

Бетакрор тарихий обидалари ва гўзал табиати билан бутун дунёга машҳур Самарқандда эртага юртимизнинг беш вилояти  илғор олимлари тўпланишади. Тадбир давомида саноат корхоналари ва ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан янги технология, лойиҳа ва ишланмаларни харид қилиш, сотиш юзасидан кўплаб шартномалар имзоланиши кутилмоқда.


12.Пўсти, илдизию меваси шифо - Анор

У ҳўл мева сифатида ҳам, мураббо кўринишида ҳам шифобахш ҳисобланади . Анор ўз таркиби ва фойдали хусусиятларига кўра шу даражада ноёбки, уни ҳам тиббиётда, ҳам косметологияда қўллашади.


13.Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи бозорига чиқмоқда

2015 йили Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 2 миллиард долларга яқин бўлди, яқин келажакда эса мамлакатлар кўрсаткични 5 миллиард долларгача етказиш ниятидалар.


14."Навбаҳор"  билан ҳамкорлик ўрнатаётган "Арсенал" ёки  "Лестер-Динамо" эртаги" нега эрта тугагани ҳақида

“Навбаҳор”нинг “Самарқанд”даги ўйинини клубга анчадан бери қизиқиш билдираётган россиялик  сармоядорлар кузатишган. Агар улар жамоанинг ўз қўлларига оладиган бўлишса, “Навбаҳор” ва Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиши тўғрисида ҳам хабарлар мавжуд.


15.Мирзиёев-Путин учрашуви давом этмоқда: Стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ҳар икки давлат учун ҳам зарур!

Бизнинг Самарқанддаги учрашувимиз чоғида турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш борасида очиқ-ойдин гаплашиб олгандик. Қисқа вақт ичида бу борада катта ишларни амалга оширдик. Бунинг учун сизга ташаккур билдираман. Бизнинг суҳбатдаги барча режаларимиз ҳаётга тадбиқ бўлмоқда.


Биз Twitterда