Мақола топилди: 14 та

1.Ўзбекистон терма жамоаси – Trophy кубоги соҳиби!

Аввал хабар берилганидек, Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида давом этаётган гандбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида халқаро “Trophy cup” баҳслари якунланди.


2.Адҳамжон Эргашевга Наманган вилоят ҳокимлигининг йирик пул мукофоти топширилди

Спортчимизнинг жаҳон чемпионатида эришган натижаси бу пировард мақсад – Токио-2020 Олимпиадаси олтин медаллари йўлидаги навбатдаги қадам экани, Наманган вилоятининг Адҳамжонга ишончи катта экани учрашувда алоҳида қайд этилди.


3.Наманган вилояти ҳокими виртуал қабулни бошлади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозаровнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади деб хабар бермоқда namangan.uz сайти.


4.Ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси иш бошлаб ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига эга бўладиган пайт келди

 Президентимизнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида ўз саҳифаси мавжуд.  Балки вазирлар ва ҳокимлар ҳам ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўладиган пайт келмадимикан?


5.Наманган вилоят ҳокимлигининг расмий сайти "очиқлик индекси" бўйича Тошкент шаҳридан сўнг иккинчи бўлди. Умумий рейтингда эса 7 та вазирлик сайтларини ортда қолдирди

Тошкент шаҳри энг кўп балл тўплаган ҳолда биринчи бўлди. Наманган вилоят ҳокимлигининг Namangan.uz расмий сайти эса иккинчи поғонадан жой олди. Умумий рейтингда эса Наманган бир қатор вазирлик ва қўмиталарга қарашли веб-ресурсларни ортда қолдириб, 17-ўриндан жой олди.


6.Исҳоқхон тўра Ибрат ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди
XX аср Миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири, ноёб истеъдод эгаси, кўплаб Шарқ ва Ғарб тилларининг билимдони, ўлкамиздаги илк матбаачилардан бири сифатида Ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган Исҳоқхон Ибрат номини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

7.Наманган вилоят мусиқали драма театрида "Аҳмад Фарғоний" спектакли қўйилди. Фарғонада "Исҳоқхон Ибрат" спектакли қўйилажак!

Бевосита ушбу спектаклни томоша қилиб, фарғоналик ижодкорларнинг маҳоратига таҳсин ўқидик. Ва қалбимизда наманганлик театр ижодкорлари томонидан атоқли аллома Исҳоқхон тўра Ибрат ҳаёти ва ижодини шундай ёритиб бера оладиган асар яратилишига истак, тилак пайдо бўлади. Ишонамизки, наманганлик адиблар, драматурглар бу буюк инсон ҳақида ажойиб театр асари яратадилар. У эса Наманган театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилиб, нафақат Фарғона, балки бутун юртимиз саҳналари бўйлаб намойиш этилажак.


8.Парламент депутатлари Янгиқўрғонда: фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганилмоқда, мавжуд муаммолар ечимини топмоқда

Муҳаббат Парпиева маҳалла фуқаролар йиғинини ҳудудида 3-4 йилдан бери табиий газ бўлмасада, “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси Янгиқўрғон тумангаз филиали томонидан ҳудуддаги хонадонларга 98,0 млн сўм қаздорлик хисобланганидан шикоят қилди.


9.Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими қайси камчиликлари учун ишдан олингани маълум бўлди

2017 йилнинг ўтган олти ойи давомида саноат корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5 миллиард 200 миллион сўмга камайтириб юборилган. Ёниб ишлайдиган, янги иш ўринларини очаётган, маҳсулотларини хорижга экспорт қилаётган тадбиркорларга шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари тўғаноқ бўлишган. Аҳоли, хусусан ёшлар билан ишлаш, соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилавий низоларнинг олдини олишда ҳам тизим йўқотиб қўйилган.


10.Алимент тўламай юриш қамоқ билан якун топди

25 сентябрь куни Косонсой туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган сайёр судда алимент тўлашдан бош тортаётган уч нафар фуқаронинг иши кўриб чиқилди, деб хабар беради Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси.


11.Наманган вилояти ОИТС марказига иккита «Дамас» автомашинаси берилди

Энди шифокор ва мутахассислар вилоятимизнинг барча ҳудудлари, айниқса олис қишлоқлари аҳолисига  ҳам малакали тиббий хизмат кўрсатадилар.


12.Наманган вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

...2017 йилдан буён вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.


13.Чуст туман ҳокимлиги "Суд 1 миллиард сўм сарфлаб қурган биноимни бузиш ҳақида қарор чиқарди" номли материални ўрганиб чиқди
Чуст туман ҳокимлиги тадбиркорлик объектларини бузишга қарши эканини қайд этади ҳамда масаланинг қонуний якун топишида, тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилишда барча чораларни кўради.

14.Окибжон Инамов Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Окибжон Инамов вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 августдаги 592-сонли қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.


Биз Twitterда